замонавий спорт зал

Меҳмонхонамизда кенг ва ёруғ, шинам ва ўзига хос, файзли ва қулай, фаол ҳаёт тарзини ўзига шиор қилган ва саломатлигини тадбиркорликдаги ютуқларининг калити деб билган мижозлар учун замонавий тренажерлар зали ҳам мавжуд.

Жисмоний машқлар кўплаб дори воситаларининг ўрнини босиши мумкин, бироқ дунёдаги хеч бир дори жисмоний тарбиянинг ўрнини босолмайдиФитнес марказимизнинг вазифаси меҳмонларимиз саломатликларини сақлаш, иммунитетини ошириш, ҳам руҳан ҳам жисмонан тетик бўлишлари учун ёрдам беришдан иборат.

Фитнес залдан бошланиб тансиқ нонушта билан давом этувчи эрталабки яхши кайфият
– дидингиз нозиклиги ишораси ва кунингиз мазмунли бўлишининг кафолатидир!