Никоҳ тўйи Фотосессияси

Энг бахтли кунларида шоҳона интерьер ва гўзал манзарада эсдалик учун суратга тушиш ҳар қандай егит-қизнинг орзуси бўлса керак. Rakar Plaza сизга шундай имкониятни яратиб беради. Бунинг учун маълум миқдорда олдинган тўловни амалга оширишингиз ва махсус талабномани тўлдиришингиз кифоя.

Тақдимотлар, маросимлар ва Конференциялар

Турли тадбирлар, тақдимотлар, маросимлар ёки корпоратив базмлар учун меҳмонхонамиз барча техник жихозларга эга икки замонавий конференция заллари, ҳамда европа ва миллий таомларнинг бетакрор таъми билан кўп вақт ёдда қолувчи шоҳона ресторанини тақдим этади.

Тўлиқ жихозланган Конференц заллари


Подиум


Хизмат


Очиқ бар


Текин wi-fi

Тошкент шаҳрида ижарага конйеренц зал қидиряпсизми? Унда Rakat Plaza конференц заллари айнан сиз учун! Биз сизга барча турдаги конференц хизматлар, банкет ва фуршетлар ҳамда тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилари учун меҳмонхона хизматларини тақдим этамиз.

Сизга тақдим этилаётган конференц залларимиз тадбирингизнинг кўнгилдагидек ўтиши ва илиқ хотиралар билан ёдда қолиши учун барча шароитларни муҳаё қиламиз.

Rakat Plaza меҳмонхонаси барча турдаги ташкилот тадбирлари, учрашувлар, мажлислар учун бекаму-куст вариант. Шоҳона ресторан ва банкет залларимиз 20 кишидан 100 кишигача иштирокчи учун мўлжалланган. Меҳмонхонанинг турли заллари барча турдаги тадбирлар учун мос ечим бўла олади. Залларимиз бетакрор интерьерга эга бўлиб, айнан сизнинг тадбирингиз мавзусига мос зал топилишига кафолат берамиз.

Меҳмонхонамизда 100 кишига мўлжалланган замонавий шоҳона ресторан мавжуд бўлиб, унда сиз турли тадбирлар, банкетлар, туғилган кун, юбилей ва хатто тўй маросимларини режалаштиришингиз мумкин.

Қўли гул ошпазларимиз бутун дунёдан келтирилган махсулотлар асосида исталган европа ва миллий таомларни тайёрлаб берадилар. Тамлар мазаси ва хилма-хиллиги хар қандай нозик дидли хўрандани ҳам лол қолдириши шубҳасиз.

Конференц заллардаги замонавий ва юқори сифатли ускуналар хар қандай тадбирни юқори савияда ўтиши учун кафил бўла олади. Аренда нарҳига проектор учун экран, ноутбук, овоз кучайтириш учкуналари, микрофонлар, флипчарт ва кулер киради. Барча залларимиз текин Wi-Fi интернет билан таъминланган.

Бундан ташқари бизнинг малакали ташкилотчи менежерларимиз тадбир ташкиллаштиришда сизга кўмак беришлари ҳам мумкин.

Бизга қўнғироқ қилинг ва бўш кунларни аниқлаб олинг! +998(71)253-00-30

Биз 24/7 алоқадамиз!
Душанбадан Якшанбагача

“I experienced the fairytale wedding that I always dreamed of at Leisure, thanks to the staff and their five-star hospitality!”Jessica Howard on TripAdvisor